Тошкент вилояти Бўка тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида 10-11-синф ўқувчиларини компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш ҳамда ўқувчи қизларни ижтимоий фаол хаётга тайёрлаш бўйича ўтказилди.

Тошкент вилояти Бўка тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида 10-11-синф ўқувчиларини компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш ҳамда ўқувчи қизларни ижтимоий фаол хаётга тайёрлаш бўйича ўтказилди.

@talimda, Ta’lim yangiliklari канали учун махсус

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёни ҳамда мазкур баён ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 01-07/1-1168-сон режа жадвалида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўқитувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази билан ҳамкорликда умумий ўрта ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларни компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш ҳамда ўқувчи қизларни ижтимоий фаол ҳаётга тайёрлаш бўйича амалий тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг очилиш маросими 2019 йил 13 май куни Бўка тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.


Тадбирда Халқ таълими вазирининг ўринбосари Д.Кенжаев, Мехнат ва бандлик вазирлиги ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш психологик-педагогик республика ташхис маркази рахбари Л.Гайнутдинова, хамда марказ мутахассислари, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Бурхонов, Бўка тумани Халқ таълими бўлим мудири У.Султоновлар иштирок этишди. Тадбирда мактаб битирувчилари ва мактаб директорларига ушбу психодиогностик методикалар асосида туғма касбий лаёқатлари ва қизиқишларини аниқлаш бўйича онлайн тарздаги тест хақида тушунча бериб ўтилди. Ушбу психодиогностик сўровнома тасдиқланган режа асосида 8 та худудда ташкил этилиб, умумтаълим мактабларининг 10-11-синфида таълим олаётган ўқувчиларнинг барчаси қамраб олиниши режалаштирилганлиги маълум қилинди.

Тадбир сўнгида 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди, 15-меҳрибонлик уй тарбияланувчиларининг “Наво” рақс ансамбили қизлари ижросида рақслар, драмма тўгараги иштирокчиларининг чиқишлари ва Эшбоева Динара ижросидаги “Катюша” қўшиғи барчага манзур бўлди. Мактаб ховлисида иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазма ташкил этилди.  

 


Report Page