Бойлик орттириш илми: буюк шахслардан 50 сабоқ (2 китоб)

Бойлик орттириш илми: буюк шахслардан 50 сабоқ (2 китоб)

Asaxiy Books
Китоб муқоваси

Ог Мандинонинг фавқулодда ақлбовар қилмайдиган тақдири сизларга тасодиф бўлиб туюлиши мумкин, аммо бу ундай эмас. У нафақат муваффақият ҳақида ёзган, балки муваффақият қонунларини ўзи ҳам кашф этган. Унинг асосий ақидаси – Аллоҳ ҳар биримизни энг катта мўъжиза сифатида яратди. Ва ҳар биримиз катта мўъжизалар кўрсатишга қодирмиз. Бизда кенг имкониятлар бор! Шунинг учун биз ўзимизни камситишга ва истеъдодимизни ерга кўмишга ҳақимиз йўқ. Биз ҳаётимизнинг ҳар бир дақиқасидан максимал даражада фойдаланишимиз, ҳар бир тонгни қувонч ва яшаш истаги билан кутиб олишимиз керак. Шундагина муваффақиятнинг энг катта қонунлари, яъни: одамлар томонидан ўйлаб топилмаган, аммо коинотнинг туб моҳиятига киритилган қонунлар ошкор бўлади. Уларни ўзи учун кашф этган киши ҳеч қачон камбағал ва бахтсиз бўлмайди.

Ог Мандино одамларга нафақат бой бўлиш, балки ҳамма нарсада бахт, маънавий роҳат ва фаровонлик топиш билан боғлиқ муваффақият қонунларини кашф этиб берди.Унинг ҳар бир китобида айнан шу саодатнинг руҳияти мавжуд! Шунинг учун унинг китоблари кишига илҳом бахш этибгина қолмай, балки китобхоннинг қалби ва онгини ҳам юксакликка кўтара олади. Ушбу китоб сизга ёқиб қолишига ишонамиз.

Китоб ҳақида маълумотлар

Нашриёти: Давр Пресс

Йили: 2020

Муқоваси: юмшоқ

Нархи: 21 000 сўм

Нархлар янгиланган сана / Цены обновлены: 29/08/2020

Нархлар актуаллигини харид пайтида аниқлаштиринг.
Актуальность цены уточняйте во время покупки.


Буюртма бериш / Заказ и доставка: www.asaxiy.uz

Асосий меню / Главное меню: Бизнесга оид адабиётлар
Телефон: (71) 200-01-06

Телеграм: @asaxiybook

Report Page