Боёвут туман ҳокими жорий йилда фойдаланишга топшириладиган 3 та хусусий мактабгача таълим ташкилотидаги қурилиши жараёни билан танишди

Боёвут туман ҳокими жорий йилда фойдаланишга топшириладиган 3 та хусусий мактабгача таълим ташкилотидаги қурилиши жараёни билан танишди

@Boyovutliklar
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

кирил I лотин

2019 йилда Боёвут туманида 3 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилади.

Боёвут тумани ҳокими Ў.Мамадаминов ана шу 3 та хусусий нодавлат мактабгача таълим муассасаларидаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Олдин хабар берганимиздек, туманда 2017 йилда ишлаб чиқилган режага кўра туманнинг мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ёки мавжуд ташкилотнинг қамрови мазкур ҳудуддаги мактабгача ёшдаги болалар сонидан кам бўлган ҳудудлар белгилаб олиниб, у ерда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилган эди.

Йўл харитага асосан тумандаги 10 фоиз мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълимнинг хусусий сектори имкониятларидан фойдаланган ҳолда таълим-тарбия билан қамраб олиш режалаштирилган.

Жорий йилда ана шундай хусусий, нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 3 таси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур тарбия масканлари 20 ноябрдан болажонларни қабул қилишга тайёрланмоқда.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Бу масканлар ишга тушиши билан тумандаги яна 250 нафарга яқин 3-7 ёшли болалар таълим-тарбия билан қамраб олинади.

Ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасалари Боёвут шаҳарчасининг Соҳил маҳалласида, "Ҳосилобод" маҳалласи ва "Лайлаккўл" маҳалласида жойлашган муассасалардир.

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Report Page