Давлат фойдасига ундирилган 584,1 млн сўм пул маблағининг 50 фоизи пропорционал, тенг равишда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади

Давлат фойдасига ундирилган 584,1 млн сўм пул маблағининг 50 фоизи пропорционал, тенг равишда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади

@Boyovutliklar
Фото: Google images

Lotin alifbosida oʻqish

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118 сонли Фармонни имзоланган эди. Ўз навбатида бу Фармон бюро органлари фаолиятини тартибга солувчи ва самарадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган жуда муҳим ҳужжат эканини ва Фармон амалга ошираётган ишларимизда дастуриламал бўлишини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳужжатга кенгроқ ёндашадиган бўлсак, Мажбурий ижро бюроси органлари суд ҳамда бошқа орган ҳужжатларини ижро этади ва одил судловнинг амалда таъминланишига хизмат қилади.

Бюронинг Боёвут туман бўлими ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасига кўра, белгиланган режа-график асоссида 2021 йилнинг январь-февраль ойларида жами бўлим иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари бўйича 17,8 млрд. сўм ундирилишиги эришилди. Шундан, давлат фойдасига 3,5 млрд. сўм ундирилган.

Давлат фойдасига ундирилган қарздорликларнинг 2,9 млрд. сўмини солиқ қарзлари ташкил этса, 57,3 млн. сўми жиноий жарима ва давлатга етказилган зарар, шунингдек, 358,7 млн. сўми маъмурий жарималар ва 168,1 млн. сўми давлат божи ҳамда давлат фойдасига бошқа ундирувларни ташкил этади. Солиқ қарзларидан ташқари 584,1 млн сўм маҳаллий бюджет ҳисобига ўтди.

Жумладан, бўлим иш юритувига 17.02.2021 йилда келиб тушган Боёвут туманлар иқтисодий судининг 16.02.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор «Боёвут бунёдкор» хусусий ишлаб чиқариш фирмасидан давлат фойдасига солидар тартибда 214 495 672 (икки юз ўн тўрт миллион тўрт юз тўқсон беш минг олти юз етмиш икки) сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича 119 400 000 (бир юз ўн тўққиз миллион тўрт юз минг) сўм давлат божи қарздордан ундирилди.

Бундан ташқари, Бюронинг Боёвут туман бўлими ходимлари томонидан 14 млрд. 307 млн. сўмлик бошқа ундирувлар билан боғлиқ қарздорликлар амалда ундирилиши таъминланди.

Эндиликда ушбу ундирилган 584,1 млн сўм пул маблағининг 50 фоизи Фармон талабларига асосан алоҳида ғазначилик ҳисоб-рақами билан пропорционал тартибда тенг равишда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Фарруҳ БАБАТАЕВ,
Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист.

Report Page