Боёвут туманидаги бунёдкорлик ишлари янги босқичга кўтарилади

Боёвут туманидаги бунёдкорлик ишлари янги босқичга кўтарилади

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев Боёвут туманига ташриф буюрди.

Ғ.Мирзаев ишчи гуруҳи билан Боёвут шаҳарчасидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Унда туманда жойлашган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа хўжалик органларининг биноларини кўздан кечириб, тадбиркорлар билан суҳбат қилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Шунингдек, туманнинг марказий кўчаси ва деҳқон бозорида бўлиб, у ердаги қурилиш суръати ва ташқи кўриниши юзасидан тегишли масъулларга ўз кўрсатма ҳамда тавсияларини берди.

Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев бунёдкорлик ва қурилиш ишларини янада жадаллаштириш, янги босқичга кўтариш бўйича вилоят ҳамда тумандаги тегишли бошқарма ва идоралар раҳбарларига топшириқ берди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page