КАРАМЕЛ КАНФЕТИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

КАРАМЕЛ КАНФЕТИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

 Торговый центр оборудования "Asia Star"

Ишлаб чиқариш қуввати соатига 150 кг гача.

Халқимиз анъанавий равишда ширинликларни яхши кўради. Мамлакатимиз қандолат маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича дунёда етакчи давлатлар қаторига киради. Бундай шароитда ширинликлар ишлаб чиқариш жуда истиқболли бизнес йўналишидир. Юқори рақобат шароитида ҳам сифатли маҳсулот ўз харидорини албатта топади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, биз карамел канфетини ишлаб чиқариш линиясини таклиф этамиз. Ушбу лини қуйидаги технологик схемага эга:

Сиропни пишириш →сиропни совутиш→ карамелни ёйиш→ калибрлаш ва чўзиш→ карамелга шакл бериш→ совутиш→ маҳсулотни қадоқлаш.



Линия қуйидаги ускуналардан иборат:

  • Ҳарорат индикатори ва иссиқлик сақлаш тизими.

  • Столга ғилдираклар ўрнатилган
  • Сув билан совутилади.

Таснифи: карамел тўртта цилиндрнинг айланиши ёрдамида узайтирилади. Керакли ҳарорат сақлаб туриш учун иситиш тизимига эга. Ускунанинг орқа қисмини туширадиган ва кўтарадиган двигател ёрдамида шакар бир маромда чўзилади. Ускуна белгиланган вақт бўйича ишлайди ва шакарни ўралиб қолишини олдини олади. 


Ускуна икки қисмдан иборат, чўзиш ва шакл бериш қисмлари. Уларнинг ҳар бири тезликни бошқариш, оғирлигини ва қалинлигини ўлчаш тизимларига эга. Ускунага маҳсулотнинг ҳар бир тури ва кўриниши учун тегишли форма тайёрланади.


Узатиш лентаси зангламас металдан ясалган. Тезликни бошқариш тизими ҳар бир босқичда алоҳида.

Катта вентилятор қувурлар орқали ҳафо бир мейёрда етказиб беради. Шу сабабли, конфетлар тўғри совутилади. Шакл бериш ва совутиш жараёни 8 - 12 дақиқага давом этади.



  • Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган.
  • Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда! 

  • Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта, пул ўтказиш йўллари билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!
  • Мазкур линияни келишувга кўра лизинг асосида ҳам харид қилишингиз мумкин!
  • Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Report Page