ЗАМОНАВИЙ ТУХУМ ИДИШЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ 2000 дона/соат 

ЗАМОНАВИЙ ТУХУМ ИДИШЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ 2000 дона/соат 

Торговый центр оборудования "Asia Star" -

Тухум қадоқлаш учун мутлақо янги идишларга ўтиш вақти келди! 

Маълумки тухум энг фойдали ва кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан биридир. Ҳозирги кунда тухумларни истеъмолчига бус-бутун етказиш учун прессланган қоғоздан тайёрланган махсус қадоқларга талаб ортиб бормоқда. Маълумот учун охирги йилларда харидорлар 10 ва 15 донадан қадоқланган тухумларни кўпроқ харид қилмоқдалар. 30 дона қадоқли тухумлар нисбатан анча кам сотилмоқда. Бунга бир нечта сабаблар мавжуд:

- Кўп тухум харид қилиб, айнитиб қўймаслик учун

- Олиб кетиш учун қулай

- Моддий томондан бадавлат бўлмаган аҳоли сонинг кўплиги

Мазкур сабабларни инобатга олиб, савдо марказимиз янги кўринишдаги тухум флейкаларини ишлаб чиқарувчи ускуналар линиясини таклиф этади. Мутлақо янги стандартларга ўтиш вақти келди. Мазкур идишлар нафақат тухумларнинг ҳавфсизлиги учун, балким харидор учун жуда қулай бўлиб, қадоқ устига ёпиштириладиган ёқимли муқовалар эса маҳсулот харидорбоплигини бир неча карра оширади.

Ушбу линия қайта ишланган қоғоздан нафақат тухум учун лоток ва картон идишларни, балки мевалар, чинни идишлар ва бошқа маҳсулотлар учун мустаҳкам қадоқларни ишлаб чиқариши мумкин. 

Линия иккиламчи қоғоз ва целлюлоза тайёрлаш, маҳсулотга шакл бериш, қуритиш, тахлаш, қадоқлаш ва бошқарув тизимларидан иборат.

  • Ишлаб чиқариш линияси учун талаб этилган жой: камида 600 м². 
  • Линиянинг узунлиги: 50*12*6 метр (Линия жойлашувини ишлаб чиқариш майдонининг ўлчамларига мослаштириш мумкин).
  • Ишчилар сони: 4-6 киши/смена. 2 ишчи пульпа учун, 2 ишчи иссиқ пресс учун (24 соат, 3 смена).
  • Электр энергия сарфи: 70-80 кВт/соат 
  • Ёқилғи сарфи: табиий газ 30-50 м3.
  • Сув сарфи: 220-270 кг/соат (буғ кўринишида).
  • Хомашё: қайта ишланадиган қоғоз ва целюлоза 100-120 кг/соат (битта маҳсулотнинг ўртача оғирлиги 5-6 гр).

Пульпа тайёрлаш учун ишлаб чиқарувчининг чизмалари асосида ер ости бассейн қурилади ёки тайёр темир ва пластик ҳовузлар ўрнатилади.

  • Белгиланган ҳажми: 2м3, етказиб бериш ускунаси билан жиҳозланган;
  • Макалатурани кесиш, майдалаш ва сувга аралаштириш орқали целлюлоза тайёрланади;
  • Зангламайдиган пўлатдан ишланган тебратувчи пластина ва парракли пичоқ;
  • 24 соат узлуксиз целлюлоза узатиш тизими. Тури вертикаль.

  • Целлюлозани бирламчи саралаш ва фильтр орқали аралашмалардан тозалаш;
  • Элаш майдони (зангламайдиган пўлат 304#): 1м²

  • Қуйқаланиши ва тўйиниши учун пульпани ҳовузда аралаштириш;
  • Аралаштирувчи парраклар мотор-редуктор орқали бошқарилади;

  • Иккита насос ҳовуздаги целлюлозани шакл берувчи ускунага етказиб беради;
  • Яна битта насос ҳовузга сув етказиб беради;

  • Икки дискли рафинёр ZDP;
  • Функцияси: Целлюлоза толаларини майдалаш ва аралашмаларни йўқотиш;

Қуйма машина вакуум ёрдамида хом-ашёни тортиб олади ва қолиплар ёрдамида тухум идишларга шакл берилади. Ҳаво компрессори ёрдамида тухум идишлар қолиплардан учириб ташланади. 

  • 10 талик картон тухум идишини ишлаб чиқариш қуввати: Соатига 2000 дона.
  • Двигатель қуввати: 11 кВт/соат.
  • Маҳсулот автоматик тарзда чиқарилади ва қуритиш ускунасига етказилади.
  • Жараён марказий бошқарувга эга ва электрон назорат қилиб борилади.
  • Қолипларни автоматик ювиш тизими.
  • Барча сувга алоқадор қисмлар 304 # зангламас пўлатдан ясалган.

ШАКЛ БЕРИШ

  • 10 та тухум учун картон идиш: 12 дона
  • Дастурли бошқарув, алюмин қоришма, пўлатли қолиплар

ЎТКАЗГИЧ

  • 10 та тухумли картон коробка учун: 3 дона.
  • Дастурли бошқарув, алюмин қоришма

  • Ўтказиш қуввати: 3,5 м3 / мин;

  • Қирра ва қолипларни ювиш учун ишлатилади;
  • Насос материали: зангламайдиган пўлат;

  • Ҳаво ва сув вакуум ёрдамида ажратилиши автоматик бошқарилади;
  • Ҳаво тортувчи насос, клапанлар ва бошқа деталларни ўз ичига олади;
  • Насос материали: зангламайдиган пўлат;

  • Сув айланма вакуумли насос модели 2BEA;
  • Тухум идишларини ясашда қуйқани тортиб олади ва қолипларда вакуум хосил қилади;

  • Горизонталь марказий насос модели ISW
  • Ортиқча қуйқани қайта ишлаш учун ишлатилади;
  • Насос материали: зангламайдиган пўлат;

Қуйиш жараёнидан сўнг тухум қутилар нам ҳолатда бўлиб, улар қуритиш линиясининг конвейер тасмасига кўчирилади. Қуритиш тизимида иссиқлик ишлаб чиқариш учун газ горелкаси, ёқилғи горелкаси, кўмир-газ печи, ўтин қозон, иссиқ ҳаво сиқиб берувчи каби турли қурилмалардан фойдаланилади.

  • Қаватлари: 6 қават
  • Плита қалинлиги: 120 мм.
  • Эни: 1600мм, узунлиги: 14000мм, ўлчамлар мижоз талабидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин.
  • Иситиш тури: газ, ёқилғи ва ҳ.к.
  • Ҳаво айланмаси: ўрта босимли вентилятор 8 # двигател билан
  • Нам ҳаво етказиб бериш: ўрта босимли вентилятор 3,2 # двигател билан
  • Ўт ёқувчи автоматик ёндиргич: Қуввати 7000000 килокалория
  • Ишлаб чиқариш қуввати: 550 кг / соат
  • Конвейер тезлиги: ишлаб чиқариш тезлигига мослашувчан

  • Печь ва автоматик ёндиргич: 7000000 килокалория;
  • RIELLO маркаси, икки босқичли
  • Ёқилғи тури: 0 # Дизель, табиий газ, суюлтирилган газ ва ҳ.к.

  • Тухум идишларни тахлаш;
  • PLC программа ва цилиндр бошқаруви;
  • Автоматик бошқарув.

  • Стол ўлчамлари: 650 × 450 мм.
  • Электр иситиш тизими: қуввати 7 кВт.

  • Тухум идишларининг қопқоғларига учта томонидан этикетка ёпиштирилади;
  • Автоматик узатиш ва тахлаш;
  • Этикеткалаш тезлиги: 30 ~ 35 дона / мин

  • Жами учта электр шкафи тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини бошқаради;

  • Сенсор экран ва PLC программа орқали барча жараённи назорат қилади.


  • Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган.
  • Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда! 

  • Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта, пул ўтказиш йўллари билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!
  • Мазкур линияни келишувга кўра лизинг асосида ҳам харид қилишингиз мумкин!
  • Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Report Page