654

654

Toshkent viloyati IIBB


25 апрель куни Ангрен шаҳри 5-даҳа ҳудудидаги кўп қаватли уй подъездидан болалар велосипеди ўғирлаш ҳолати аниқланган вақтдан бошлаб ушбу ҳудудда назорат кучайтирилди.

Кузатувлар давомида кеча, 26 апрель куни соат тахминан 16:20ларда Ангрен шаҳар 5-даҳа 13-уй олдида болалар велосипедини кўтариб кетаётган фуқаронинг хатти-ҳаракати шубҳали кўрингани учун, ушбу ҳудудда хизматни ўтаётган вилоят ИИББ ППХ ходими сафдор Элмурод Гулмуродов ва сафдор Хайрулла Аккуловлар томонидан тўхтатилади. 

Суҳбат давомида ушбу шахс − 1981 йилда туғилган А.Ш. эканлиги ва болалар велосипеди кимники эканлигини билмаслиги ва уни сотиш мақсадида ўғирлаб кетаётганлигини аниқланади. Ходимлар томонидан бир дона болалар велосипеди далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ЖҚБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Ангрен шаҳрида тунги хизматни ўтаётган ППХ ходимлари подъездда қолдирилган велосипедларни ўғирлаётган шахсни воқеа жойида ушлагани ҳақида хабар берилган эди.

ИИББ Ахборот хизмати




Report Page