Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Оқолтин тумани Шодлик маҳалласи Дўстлик кўчасидаги эски ҳаммом биносининг сиртқи қисмигина таъмирланяпти. Бу нима кўзбўямачиликми?” сарлавҳали хабар юзасидан.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Оқолтин тумани Шодлик маҳалласи Дўстлик кўчасидаги эски ҳаммом биносининг сиртқи қисмигина таъмирланяпти. Бу нима кўзбўямачиликми?” сарлавҳали хабар юзасидан.


Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида кечиктириб бўлмайдиган ижтимоий ва инфратузилма объектлари билан таъминлаш мақсадида 2020 йил 19 майдаги 294-сонли қарори асосида Шодлик маҳалласи Дўстлик кўчаси ҳудудида жойлашган хаммом биносини қайта реконструция ва ташкил этиш учун туман ҳокимлиги тасарруфидаги, бугунги кунда фойдаланишда бўлмаган хаммом биноси ва унга бириктирилган ер майдони туман ҳокимининг 2020 йил 6-июлдаги 280-сонли қарори билан тадбиркорга ажратиб берилган.
Ҳозирги кунда тадбиркор томонидан мазкур бинода таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек Тадбиркорга Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 4-боб, 36-модда 1-қисми 10-бандига асосан, ажратилган ер майдонидан уч йил муддат ичида мақсадли фойдаланилмаса ушбу қарор бекор қилиниши тўғрисида огохлантириш берилганлигини маълум қиламиз.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page