Оқолтин тумани маҳаллаларидаги “Ҳоким ёрдамчилари”га принтер қурилмаси топширилди

Оқолтин тумани маҳаллаларидаги “Ҳоким ёрдамчилари”га принтер қурилмаси топширилди


Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси натижасида айни вақтда республикамизнинг қатор маҳаллаларида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилган.Ушбу вазифани амалга оширувчи шахслар ҳудуддаги тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш билан бирга аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, хонадонлардаги томорқа ва бошқа бўш ерлардан унумли фойдаланишини ташкил этади. Бу орқали эса янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ натижаларга эришиш кўзда тутилган.

 

Ушбу масъулиятли вазифаларни бажаришда албатта ҳоким ёрдамчиларга қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш, уларни замонавий ахборот алмашиш қурилмалари билан таъминлаш муҳим саналади. Бу эса ўз навбатида уларнинг фаолиятида ўз самарасини бериши аниқ.Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Олим Абдуллаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда, ҳоким ёрдамчиларининг даслабки чоракда олиб борган фаолиятлари таҳлил этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим белган вазифалар хусусида фикр алмашилди.

Йиғилиш якунида тумандаги барча ҳоким ёрдамчиларига сумка, иш юритиш буюмлари жамланмаси ҳамда принтер қурилмаси топширилди. Шунингдек Олим Абдуллаев ҳар чорак якуни бўйича яхши натижаларга эришган “ҳоким ёрдамчилари” алоҳида рағбатлантирилишини айтди.

Report Page