"Вақф" фонди бир ойда 308 миллион сўмга яқин закот маблағини ҳақдорларига етказди

"Вақф" фонди бир ойда 308 миллион сўмга яқин закот маблағини ҳақдорларига етказди

@vaqfuz
@vaqfuz


Аллоҳ таборака ва таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди: "Эй, имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз! Ўзингиз фақат кўзингизни чирт юмибгина оладиган даражадаги ёмон нарсаларни (эҳсон қилишга) танламангиз! Шунингдек, билингизки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ зотдир".


Закот динимизнинг беш арконларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло фарз қилган амалдир. Унинг жорий этилиш ҳикмати шундан иборатки, у туфайли жамиятда бир қадар тенглик пайдо бўлиб, бой ва фақир табақалар ўртасида илиқ муносабатларни вужудга келтириш, қолаверса закот берувчининг молини поклаб, уни талофатдан асраш ва яна ҳам кўпайишига замин тайёрлашдир.


"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Республика бўйлаб кўплаб ҳудудларда йирик хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида ногиронлиги бўлган, моддий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келган инсонларга кўмак кўрсатилмоқда. Бу эса Фондимизга ишониб ўзларининг хайрия ва закот маблағларини ўтказаётган саҳоватпеша инсонларнинг кўмагида амалга оширилмоқда.

@vaqfuz
@vaqfuz
@vaqfuz


Фонд 2019 йилнинг июль ойи давомида 307 865 460 сўм миқдордаги маблағни 305 нафар муҳтож инсонларга тарқатди. Тарқатилган маблағларни ҳисобга олганда ҳар бир кўмакка муҳтож инсонга ўртача 1 миллион сўмдан закот маблағи тарқатилган.

@vaqfuz


Юқоридаги ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, саҳоватпеша инсонлар томонидан Фонднинг закот ҳисоб рақамига ўтказилган закот пуллари ўз ҳақдорларига топширилмоқда.


"Вақф" хайрия жамоат фонди юртимиз мўмин-мусулмонларини муқаддас Зулҳижжа ойида эҳсонларни кўпроқ қилишга ва улкан ажрларга эга бўлишга чақиради. Закот чиқаришни мақсад қилган бўлсангиз ва ҳақдор инсонларни топа олмаётган бўлсангиз, "Вақф" фонди сизга Аллоҳ йўлида кўмак кўрсатади.


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page