Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?


Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади: 

👉 уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

👉 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

👉 Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

👉 ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

👉 I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

👉 ёлғиз кексалар;

👉 пенсионерлар.


Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:

👉 ариза;

👉 паспорт нусхаси;

юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);

👉 тиббий хулоса.


Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича. 


✅ ҳар йили (навбат асосида): 

👉 уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга; 

👉 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга; 

👉 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга; 

👉 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган

👉 шахсларга;

👉 ёлғиз кексаларга; 


✅ 2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):

👉 уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга; 

👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига); 

👉 I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга; 


✅ санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенсионерларга.


Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Report Page