Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

@oqoltin_yangiliklari
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугунги олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессиясида туман сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессия кун тартибида қуйидаги масала кўриб чиқилди:

Оқолтин тумани ҳокимининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширатёган ишлари тўғрисида.
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Кун тартибидаги масала юзасидан Оқолтин тумани ҳокими Д.Фазиловнинг ахбороти тингланди.

Сектор раҳбарлари “Камбағалликни қисқартириш” штаби аъзолари, депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда 2 минг 161 нафар аъзолари бўлган 1242 та камбағал, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароитини ўрганиб, “Темир дафтар”га киритилган. Шундан 493 та оилага муқаддас Қурбон Ҳайити арафасида 370 млн.сўм:

1-сектор 135 та оилага 101 млн,

2-сектор 103 та оилага 76 млн,

3-сектор 114 та оилага 86 млн,

4-сектор 141 та оилага 106 млн,

ҳамда аҳоли жон бошига 220 минг сўмдан бир марталик тўлов бўйича 1039 та оиланинг 3907 нафар аъзоларига 859,5 млн сўм маблағлар тарқатиб берилди.

Шу билан бирга Оқолтин туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида оғир турмуш шароитидаги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 1 минг 585 та оилаларга 435 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, саҳоватпеша тадбиркорлар томонидан маҳаллалардаги 452 та оилаларга қарийб 50 млн. сўмлик кунлик эхтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ногиронлиги бор ижтимоий ҳимояга муҳтож 24 нафар фуқароларга реаблитатция воситари тарқатилди. Давлат бандликка кўмаклашиш ва Жамоатчилик жамғармаларида зарур маблағлар (субсидия, кредит) ажратилганлиги натижасида сектор раҳбарларининг тавсиясига ва фуқаронинг розилиги тўғрисидаги ёзма равишдаги розилигига асосан ўтган даврда 229 нафар аъзоси бўлган, 637 та оиланинг меҳнатга лаёқатли 650 нафар аъзоси бандлиги ва даромад манбаи билан таъминланганлиги сабабли Халқ депутатлари Кенгашнинг сессияси қарорига асосан “Темир “дафтар”дан чиқарилди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессия давомида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашда "темир дафтар"ни тўғри юритиш ва унинг аҳамияти борасида депутатлар томонидан таклифлар муҳокама қилинди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page