“Миллий армия-мустақиллик кафолати!”

“Миллий армия-мустақиллик кафолати!”


Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби

Оқолтин касб-ҳунар мактабида ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.Тадбир Мудофа вазирлиги Марказий ҳарбий округи, Оқолтин туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими  ҳамда ННТ ҳамкорлигида ўтказилди.

Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш, ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш каби тушунчаларни ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар онгига сингдириб боришдан иборат.

Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби

 Дастлаб Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестр жамоасининг кўргазмали мусиқий чиқиши намойиш этилди.

Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби

Шунингдек тадбир давомида ҳарбий хизматчиларининг “Қўл жанги” кўргазмали чиқиши, миллий ўйинлар “Тош кўтариш”, “Арқон тортиш”, “Билак кучини синаш” мусобақалари ташкил этилди.

Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби

Ўқувчи ёшлар ҳамда уюшмаган ёшлар учун ташкил этилган ҳарбий техника, қурол-аслаҳа, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотларининг кўргазмали намойиши ўтказилиб, ҳарбийча таом тайёрланиб тарқатилди.

Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби
Фото: Оқолтин касб-ҳунар мактаби

Тадбирда фаол иштирок этган ҳамда тадбир давомида ўтказилган мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаган ёшларга эсдалик совғаларни топширилди.

Х.Шаробитдинова, Оқолтин туман касб-ҳунар мактаби Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари.

Report Page