28 йиллик иқтисодий ўсишимизга назар.

28 йиллик иқтисодий ўсишимизга назар.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@oltiariq_tv

Охирги 28 йилга қарасак, иқтисодиётимиз жуда суст ўсган. Конвертнинг орқасида ҳисоб қилсак: агар 1991 йилда бизда бугунги доллар ҳисобида киши бошига даромад 652 доллар бўлган бўлса, Хитойда бу рақам 333$ бўлган. Ҳозир Хитой биздан 6 баробар бойроқ. Бизда $1500, уларда эса $9800.

1991 йилда Қозоғистон биздан сал кам 2 баробар бой бўлган бўлса, бугунга келиб, улар ҳам 6 баробар бойиб кетди.

Вьетнамда 1991 йили бу кўрсаткич 138 доллар бўлган, яъни ўша пайтда биз улардан 5 баробар бойроқ эдик. Ҳозир Вьетнамда киши бошига кўрсаткич $2563. Яъни биздан бойроқ.


Оддий қилиб айтсак, биз йилига киши бошига 3.4% ўсиб келдик (ҳамкасбларим кечиришади, лекин бу рақам деярли тўғри).

Бунақа кичкина базадан ($600) шунчалик секин ўсиш ниҳоятда ғайритабиий. Бундай ёмон ўсиш сабаби нима деган савол устида фикрлаб кўринг.

P.S. Агар биз шу даврда йилига 8 фоизга ўсганимизда йиллик даромадимиз $1500 эмас, $5800 бўлар эди.


Report Page