#28

#28


"Odamiylik mulki" 

Eng yaxshi do'st bobidan


https://t.me/joinchat/AAAAAEv3-s-8pbtk3y6IgA

Зийрак. 

-Мен уларга раҳбар бўлишни ўз зиммамга олганман,-деди Чинкабутар. - Шунинг учун

уларнинг менда ҳақлари бор. Уларни асраш менинг бурчимдир... Бунинг устига мен уларнинг

ҳаракати ва ёрдами туфайли овчининг таъқибидан халос бўлдим. Энди мен ҳам ўз бурчимни

адо этиб, ўзимдан аввал уларни қутқазишим керак. Яна шуниси борки, сен мени ўраб турган

ипларни қирқа бошласанг чарчаб қолишинг ва оқибатда дўстларим тўрдан қутула олмай ҳалок

бўлишлари мумкин. Лекин мен тўрда эканман, сен қанчалик чарчамагин, барибир, мени бу

тўрда қолдирмайсан. Тушунгин, ҳаммадан олдин ўзимни қутқарсам, умрим таъна ва маломат

тамғаси остида ўтади. Мен бунга чидай олмайман.-Бу мурувватли ва инсофли одамларнинг хосиятидир. Бу хосият дўстларнинг сенга бўлган

ишончи ва муҳаббатини янада мустаҳкамлайди, - сичқон шундай деб бошқа кабутарларни ўраб

турган ипларни қирқа бошлади. Шу тарзда кабутарлар озод бўлиб, Зийракка миннатдорлик

сўзларини айтдилар-да, учиб кетдилар. Бу воқеани кузатиб турган қарға эса сичқоннинг

маҳоратига қойил бўлиб, “кабутарлар бошига тушган ташвиш менинг бошимга ҳам тушиши

мумкин, менга бундай дўст бугун бўлмаса эртага керак бўлиб қолади”, - деган фикрда у билан

дўстлашмоқни истади. Пастга тушиб сичқонни чақирди ва мақсадини айтди. Сичқон унга деди: 

-Сен билан менинг ўртамда ҳеч умумийлик йўқ. Бинобарин, дўст бўлишимиз ҳам мумкин

эмас. Нодонлар аҳволига тушмаслик ва ҳикмат аҳлига калтафаҳм бўлиб кўринмаслик учун ақл

эгалари мумкин бўлмаган нарсаларни орзу қилмасликлари керак. Қуруқликда кемадан, 

денгизда эса отдан фойдаланишни истаганлар ўзларини кулгили ҳолга солган бўладилар. Сен

билан менинг орамизда қандай муҳаббат бўлиши мумкин? Ахир мен сенинг таомингман, демак, 

сенинг ёнингда бир лаҳза бўлса-да, тинч ва бехавотир яшай олмайман. Кимки ўз тенги билан

бўлмаса охирда пушаймон ейди...

Report Page