Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди


Фото: Оқолтин тумани

Оқолтин туманида 2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича Чора-тадбирлар дастурининг 4-бандида Ёшлар билан тўғридан тўғри мулоқот қилишни йўлга қўйиш белгиланган.

Фото: Оқолтин тумани

Шу муносабат билан 2021 йил 27 январ куни тумандаги Маданият саройида Оқолтин туман ҳокими Д.Фазилов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори ўринбосари С.Раджабов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Расулов, Давлат тест маркази Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи А.Баҳромовлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Оқолтин тумани

Учрашувда туманда ёшлар учун яратилаётган шароитлар, “Давлат тест маркази фаолияти билан боғлиқ энг сўнгги янгиликлар, ўзгаришлар, абитуриентлар учун яратилаётган имкониятлар ва қулайликлар”, “Умумтаълим мактаблари битирувчиларини олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсатгичини оширишда амалга оширилаётган ишлар”, “Мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига ўқишга киришида репетицион-диагностик тест синовларининг аҳамияти” тўғрисида маърузалар қилинди. 

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page