Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “ҳоким қабулини 1 ҳафта кутдик. Ҳар жума фуқароларни қабул қилиши кўрсатилган. Миллий гвардия ходими ҳоким йўқ деди...” мазмунидаги хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “ҳоким қабулини 1 ҳафта кутдик. Ҳар жума фуқароларни қабул қилиши кўрсатилган. Миллий гвардия ходими ҳоким йўқ деди...” мазмунидаги хабар юзасидан


Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати юқорида келтирилган хабарни тўла инкор этади. Оқолтин тумани ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаати юзасидан қабули ҳафтанинг ҳар жума кунлари мунтазам бўлиб ўтади. Қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар  рўйхатга олинади ҳамда мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига берилган вазифалар баёнлаштирилиб ижроси шахсан туман ҳокими назоратига олинади.

Бундан ташқари ўтказилган ҳар бир қабул натижалари туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига жойлаб борилади қуйида келтирилган ҳаволалар орқали танишиб чиқишингиз мумкин:

2021 йил 22 январ кунги қабул

2021 йил 29 январ кунги қабул

2021 йил 5 феврал кунги қабул

2021 йил 5 март кунги қабул

2021 йил 12 март кунги қабул

2021 йил 19 март кунги қабул

2021 йил 26 март кунги қабул

2021 йил 2 апрел кунги қабул

2021 йил 9 апрел кунги қабул

2021 йил 10 апрел кунги қабул

2021 йил 16 апрел кунги қабул

 2021 йил 23 апрел кунги қабул

Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида туман ҳокими қабулини жонли узатувини йўлга қўйиш орқали мулоқот ўрнатиш ражалаштирилаётганлигини маълум қиламиз. 

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page