26 ёшли тошкентлик йигит қидирилмоқда

26 ёшли тошкентлик йигит қидирилмоқда

🌐OLTIARIQ_TV

»»»

26 ёшли тошкентлик йигит қидирилмоқда

4 январь куни соат 17.50 да 102 рақамига 26 ёшли Жўраев Беҳруз Темуровичнинг онаси қўнғироқ қилди. Аризачининг хабар беришича, унинг ўғли 3 январь куни тахминан соат 15.00 да оқ рангли Матиз русумли (давлат рақами 01 W 914 QA) автомобилда уйдан чиқиб, қайтиб келмади. Жураев Б.нинг онасининг сўзларига қараганда, Беҳрузнинг қўл телефони бўлмаган.

Қидирув тадбирлари давомида кузатув камералари орқали аниқ бўлишича, 3 январь куни соат 20.10 да Беҳрузнинг автомобилининг давлат рақамига эга бўлган автомашина Минерал сувлар блокпостидан Тошкент вилояти томонга ўтиб кетган. Йигитнинг қидируви давом этмоқда.

Беҳрузнинг белгилари: бўйи 170-175 см., сочлари, кўзлари ва қошлари қора, тана тузилиши озғинроқ.

Кийими: жигар ранг куртка, сарғиш брюк ва шапка, оқ рангли кроссовка.

Тошкент ИИББ Жўраев Б.ни ёки юқорида келтирилган давлат рақамига эга автомобилни кўрганларни +998998714642 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришларини сўраган.

Report Page