Ваъда қилинган қурулиш маҳсулотлари етказиб берилди.

Ваъда қилинган қурулиш маҳсулотлари етказиб берилди.


Хабарингиз бор Шодлик махалласи Дўстлик кўчаси 31-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Исоқов Мурод Уммат ўғли томонидан ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат юборилган эди.

Оқолтин тумани Халқ депутатлари Кенгашининг 2020 йил 23-майдаги 8/32-06-сонли қарори асосида “Сардоба” сув омборида юз берган техноген фалокатдан талофат кўрган хонадонларни ўрганиш бўйича депутатлар ва масъул ташкилот рахбар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, ишчи гуруҳлари томонидан барча маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилиб уй-жойга етказилган зарар (тўлиқ, қисман ) бўйича далолатномалар расмийлаштирилган. Хусусан М.Исоқовга тегишли бўлган хонадонга сув тошқини натижасида зарар етган бўлиб, бино том қисми ва деворлари яроқли ҳолатда, пол қисми ва уй-жиҳозларига зарар етган деб топилган. Сирдарё вилоятидаги "Сардоба сув омбори" тўғонидан сув тошиш оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2020 йил 10 июндаги 05-05/1-1084-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба сув омборида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, етказилган зарарларни аниқлаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 3-боб 7-хатбошисида бузилиб кетган ва қисман талофат кўрган уй-жойларни таъмирлаш учун қурилиш материаллари етказиб бериш, зарур ҳолларда, бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш учун талаб этиладиган хизмат ҳақи миқдорини қоплаб бериш белгиланган.

Мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб фуқаро М.Исоқовнинг хонадонига етказилган зарарни қоплаш мақсадида 40 млн. сўмлик сертификат ҳамда 10 млн. сўмлик маиший техникалар ажратилган. Бундан ташқари хонадон таъмири учун керакли бўлган (бўёқ, ёғоч, цемент, шифер, ғишт) маҳсулотлар ҳисоблаб чиқилиб учун вилоят ҳокимлигига талабнома юборилган. Вилоят ҳокимлиги томонидан Дўстлик кўчасидаги 24-31-32-хонадонлар таъмири учун жами 7 тонна цемент, 1000 кг бўёқ хамда 300 дона шифер етказиб берилди.
Сардоба сув тошқини натижасида хонадонларимиз таъмиртаълаб ҳолатга келиб қолган эди. Талофат кўрганлар қатори менга ҳам 40 млн. сўмлик сертификат ҳамда 10 млн. сўмлик маиший техникалар ажратилди. Барака топишсин масъуллар мурожаатларимизни инобатга олиб қўшимча равишда қурилиш маҳсулотлари билан таъминлашди. Худо хохласа эртадан уй-жойларимизни таъмирлаш ишларини бошлаб юборамиз. Шу ўринда вилоят ҳокимимизга ҳамда тумандаги раҳбарларимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан -  дейди Турғунбой ота Усмонов.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

Report Page