Ижтимоий тармоқлар орқали Оқолтин тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан юборилган  мурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқлар орқали Оқолтин тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан юборилган  мурожаат юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 07 июлдаги "Республика иқтисодий тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъмилаш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2367-сонли қарорнинг 1-илова 18-банди топшириқлари ижроси ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2015 йил 3 августдаги 203-сонли қарори ва Оқолтин тумани ҳокимининг 2015-йил 5-майдаги 287-сонли қарорларига мувофиқ туман ҳудудларидаги табиий газ етиб борадиган аҳоли пунктлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида туман бўйича табиий газ етиб бормайдиган ҳамда узлуксиз табиий газ етказиб беришда муаммолар юзага келган ҳудудларда жойлашган газ қувурлари ва газ тақсимлаш пунктлари хатловдан ўтказилиб, табиий газ етиб борадиган ҳудудларнинг газ таъминотини яхшилаш учун фойдаланиш мақсадида демонтаж қилинишга рухсат берилган. Шу тариқа Бўстон маҳалласини табиий газ қувурлари ва газ тақсимлаш қурилмалари демонтаж қилиниб, Бўстон маҳалласи аҳоли ҳонадонлари тўлиқ маиший газ баллонлар билан таъминланган.

              Аҳоли хонадонларини суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 10 августдаги № 646 сон қарори 2-боб 1 хат бошида кўрсатиб ўтилганидек, “Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар билан биргаликда битта истеъмолчи учун камида бир ойда битта маиший газ баллони (20кг) етказиб бериш” белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 30 июндаги № 633 сон Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорида кўрсатилган Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларида белгиланган маиший этиёжлар учун аҳолига сотиладиган суюлтирилган газнинг 1 кг учун 1120 сўм яни 20 кг учун 22400 сўм эканлиги ва қўшимча олинаётган 3602 сўм Аҳоли истеъмолчилари учун маиший газ баллонлардан хавфсиз фойдаланишни таъмнлаш бўйича кўрсатилаётган хизмат нархномасида белгиланган. Суюлтирилган газ таъминоти Октябр ойида туманга белгиланган режа 79,870 кг бўлиб амалда 85,520 кг  етказиб берилган. Шундан Бўстон МФЙга 12,220 кг ажратилган бўлиб амалда 22,820 кг яъни (187%) бажарилган. 2020 йил ноябр ойи учун Бўстон МФЙга 8,480 кг бўлиб амалда 12,860 кг яъни (151% ) бажарилган. Ҳозирги кунда ахоли хонодонларини иситиш учун муқобил ёқилги (кўмир) махсулотлари ажратилганлиги тўғрисида тушунчалар бериб келинмоқда. Махаллага туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган график асосида хар ойда айланма тарзда узлуксиз суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган.

Бугунги кунга қадар жами 633 тонна, шундан аҳоли учун 170 тонна ҳамда ижтимоий соҳа обьектлари учун 463 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилган.

          Электр энергияси бўлаётган узулишлар Сирдарё вилояти Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгилаб берилган график асосида маҳаллалар кесимида ўчирилмоқда чунки совуқ кунлар бошланиши билан фуқароларнинг электр энергияга бўлган талаби кескин ошиб кетади, бу эса электр энергия етказиб берувчи қурилмаларининг зўриқишига олиб келади ҳамда авария ҳолатини келтириб чиқаради.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page