Оқолтиндаги мактаблардан бирига A.Навоий образи билан бутун дунёга танилган киноактёр Раззоқ Ҳамроев номи берилди

Оқолтиндаги мактаблардан бирига A.Навоий образи билан бутун дунёга танилган киноактёр Раззоқ Ҳамроев номи берилди


Раззоқ Ҳамроев (1910-1981)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 30 ноябр куни “Ўзбекфилм” киностудиясига ташрифи давомида ўтказилган учрашувнинг 92-сонли баёни 4-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактабларига миллий кино санъатининг таниқли намоёндаларининг номларини бериш бўйича Сирдарё вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 26 мартдаги 17-1697-сонли хатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 48 сессиясининг 180-сонли қарори билан тумандаги 13-умумий ўрта таълим мактабига Раззоқ Ҳамроев номи берилди.

Халқимиз Р. Ҳамроевни нафақат театр актёри сифатида, балки истеъдодли киноактёр сифатида ҳам яқиндан танийди. У экранда чуқур фалсафий ва мазмунли образлар яратди. Н. Ғаниевнинг «Тоҳир ва Зуҳра»сидаги Нозим, «Насриддин саргузаштлари»даги Хўжа Насриддин, К. Ёрматовнинг «Aлишер Навоий»сидаги Aлишер Навоий, «Aбу Aли ибн Сино»сидаги Беруний, Ё. Aъзамовнинг «Фурқат»идаги Муқимий, «Ўтган кунлар»идаги Мирзакарим қутидор каби ўлмас образлар фақат актёр ижодидагина емас, балки ўзбек кино санъати тарихида ҳам муҳим ўрин тутади. Р. Ҳамроевнинг кенг маданий жамоатчиликка яқиндан танитган, уни елга машҳур қилган образ-бу дунё экранларини кезиб чиққан «Aлишер Навоий» филмидаги Aлишер Навоий образидир.

 

Сирож Райимов

Оқолтин тумани ҳокимининг маслаҳатчиси.

Report Page