Бойжигит Абдуллаев 70 ёшда

Бойжигит Абдуллаев 70 ёшда


Ҳурматли Бойжигит Абдуллаевич!

Сизни таваллуд топган кунингизга 70 йил тўлиши муносабати билан шахсан ўз номимдан ва барча сирдарёликлар номидан қизғин табриклайман.

Инсон умрининг мазмуни унинг қилган хайрли ишларига, жамиятдаги тутган мавқеи, эл-юрт ўртасидаги ҳурмат эътиборига қараб белгиланади.

Зотан, умрини эзгуликка бағишлаган, ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб меҳнат қилган одам элнинг назарига тушади, одамларнинг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлади.

Сиз бугун табаррук 70 ёшни қаршилаб турибсиз. Босиб ўтган умр йўлларингизга бир назар ташлаб, мазмунли ҳаёт йўлингизни бир-бир хотирадан ўтказаяпсиз.

Сиз вилоятимизнинг журналистика соҳаси ривожига муносиб ҳиссангизни қўшиш билан биргаликда ёш кадрларни тарбиялаб ҳаётда ўз ўринларини топишларига яқин маслакдош бўлиб келаётган устоз раҳбарлардан бирисиз.

Биз Сизни юксак инсоний фазилатлари туфайли элнинг меҳрига сазовор бўлган, юрт равнақи учун сидқидилдан хизмат қилаётган фарзандларни тарбиялаган табаррук инсон деб биламиз.

Ишончим комилки, Сиз ҳали ҳаётий тажрибангиз, юксак иқтидорингиз билан Ватанимиз равнақи йўлида катта хайрли ишлар қилишга қодирсиз.    

Ҳурматли Бойжигит Абдуллаевич !

Сизни муборак 70 ёшингиз билан яна бир бора муборакбод этиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, ишларингизга ривож тилайман. Доимо соғ-саломат бўлинг.

Ҳурмат билан,

Сирдарё вилояти ҳокими                                  Ғ.Мирзаев

2020 йил 25 январь


Report Page