ДТМ Сирдарё ва Сайхунобод туманларида навбатдаги семинарларни ўтказди

ДТМ Сирдарё ва Сайхунобод туманларида навбатдаги семинарларни ўтказди


Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ўқув-семинар бугун 15 январь куни Сирдарё тумани ҳокимлигининг фаоллар залида бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда, Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи А.Бахромов, 4 нафар бўлим ходимлари Сирдарё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Сагатов, Сирдарё туман халқ таълими бўлими мудири Ж.Расулов, бўлимнинг 8 нафар масъул ходимлари, 43 нафар умумтаълим мактаб директорлари, 75 нафар 11-синф раҳбарлари ва 39 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари (жами 166 нафар) иштирок этишди.

Ўқув-семинарда Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли Қарорлари ҳамда тест синовлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳатлар, Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ҳақида, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчи ўқувчилар ўртасида репетицион-диагностик тест жараёнларини ўтказиш тартиби, e-Sinov тизими орқали Тelegram messenjeriда @dtmxizmatbot telegram boti ишга туширилганлиги ҳамда Давлат тест маркази ва “DAVR PRESS” нашриёти ҳамкорлигида “Test topshiriqlari to’plami-2019” китобларининг сотувга чиқарилганлиги тўғрисида семинар қатнашувчиларга тўлиқ тушунчаларни бериб ўтдилар.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига Давлат тест маркази томонидан 2020 йил 13 январь куни Ўзбекистон-24 телеканалида кўрсатилган "2020/2021 ўқув йилида тест синовларидаги ўзгаришлар тўғрисида"ги видеоролик ҳам намойиш этилди.

Худди ушбу семинар Сайхунобод туманида ҳам ўтказилди.


Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими

Report Page