Қаюмов Абдужалол Абдуражабович 60 ёшда

Қаюмов Абдужалол Абдуражабович 60 ёшда



Ҳурматли Абдужалол Абдуражабович!

 

Сизни, шахсан ўз номимдан ва барча Сирдарёликлар номидан

ҳаётингиздаги қутлуғ сана - 60 йиллик юбилей ёшингиз билан самимий табриклайман. 

Кўп йиллардан бўён вилоятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида қизғин ва самарали фаолиятингиз билан халқимизнинг ҳурмат ва эътиборини қозондингиз.  

Айни вақтда Сиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни иштирокчиси сифатида халқимизга манзур бўладиган эзгу ишларни амалга оширилишида яқиндан ёрдам бермоқдасиз.

Биз Сизни ўз ҳаётий тажрибасига эга бўлган, кеча билан бугунни солиштирувчи, жонкуяр журналист, фидоий инсон сифатида яхши биламиз ва қадрлаймиз.

      Сизнинг республика, вилоят ҳамда туман нашрларида халқимизнинг маънавиятини бойитадиган, эзгу мақсадлар сари бирлаштирувчи мақолаларингизни катта қизиқиш билан ўқиб борамиз.

      Сиздек қалами ўткир журналист, фидойи инсон билан биргаликда она Ватанимизни янада гуллаб-яшнатиш, мамлакатимизда маънавий муҳитни юксалтиришда ҳали кўплаб хайирли ишларни амалга оширамиз.

 

        Ҳурматли Абдужалол Абдуражабович!

 

Бугунги қувончли кунда Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман. 

Журналист меҳнатининг нақадар машаққатли ва масъулиятли эканини чуқур англаган инсон сифатида мен, бугунги фурсатдан фойдаланиб, Сизнинг эзгу орзу-интилиш ва ташаббусларингизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканимни, Сиз каби жонкуяр журналистларни ўзимнинг энг яқин ёрдамчим ва маслакдошларим деб биламан.

Ватанимиз ва халқимизга нисбатан юрагингиздаги ана шундай эзгу туйғулар, меҳр-муҳаббат абадий бўлсин, бу инсоний хислатларнинг файзу барокоти фарзандларингиз ва невараларингизга буюрсин!

 

 

Ҳурмат билан,

Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев

Report Page