ДТМ Сирдарё вилояти бўлими томонидан вилоятдаги умумтаълим мактабларида ўқув-семинарлар давом этмоқда

ДТМ Сирдарё вилояти бўлими томонидан вилоятдаги умумтаълим мактабларида ўқув-семинарлар давом этмоқда


Мазкур семинарда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими, Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Оқолтин тумани ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими вакиллари, 18 нафар мактаб директорлари, 31 нафар 11-синф раҳбарлари ва 18 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари (жами 77 нафар) иштирок этишди.

Ўқув-семинарда Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи А.Бахромов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли, 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тартиби тўғрисида”ги 261-сонли қарорлари ҳамда бошқа тест синовлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳатлар тўғрисида семинар қатнашувчиларга тўлиқ тушунчаларни бериб ўтди.

Шундан сўнг, Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими бош мутахассиси Ш.Норқулов томонидан семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тизимига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, абитуриентлар учун яратилган имкониятлар, тест синовларининг очиқлик, шаффоф ва адолатли ўтиши учун Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар, Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ҳақида, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчи ўқувчилар ўртасида репетицион-диагностик тест жараёнларини ўтказиш тартиби, e-Sinov тизими орқали Тelegram messenjeriда @dtmxizmatbot telegram boti ишга туширилганлиги ҳамда Давлат тест маркази ва “DAVR PRESS” нашриёти ҳамкорлигида “Test topshiriqlari to’plami-2019” китобларининг сотувга чиқарилганлиги кўргазмали равишда тақдимот қилинди.

Бўлиб ўтган ўқув-семинарда иштирок этган барча масъул ходимлар тест жарёнлари билан боғлиқ масалаларда ўзларини қизиқтирган саволларига қаноатлантирилган жавобларини олдилар ҳамда келгусида Давлат тест маркази билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида репетицион-диагностик тест жараёнларини ўтказиб борилиши бўйича ўзларининг ижобий таклифларини билдирдилар.


Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими

Report Page