"Дилбар қизлар" кўрик- танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
⚡️Мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг қобилиятларини руёбга чиқариш, изланувчанлиги, яратувчанлигини янада ошириш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш, юксак инсоний фазилатлар, ватанпарварлик ва ҳалкпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг ҳаётга фаол муносабатини шакллантириш мақсадида мактабгача таълим муассасаларида "Дилбар қизлар" кўрик-танлови ўтказилмоқда.
⚖️Бугун тумандаги 9 та мактабгача таълим тасарруфидаги ДМТТ тарбиячилари ўртасида "Дилбар қизлар" кўрик- танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
📂Унда иштирокчилар тўртта шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Барча шартлар бўйича юқори натижаларга эришган 3- ДМТТ тарбиячиси Адашой Жайнақова биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди.
📒Иштирокчиларга Оқолтин туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Муяссар Пардаева