“Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг Оқолтин туман босқичи бўлиб ўтди

“Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг Оқолтин туман босқичи бўлиб ўтди


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Оқолтин туман Кенгаши Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танловнинг туман босқичида маҳаллаларда юксак обрў ва эътиборга эга бўлган фарзандлар, набиралар тарбияси, оилада аҳиллик, маънавий муҳит барқарорлиги, ҳаётий тажрибалар борасида бошқаларга ибрат бўлиб келаётган 11 нафар онахонлар иштирок этишди.

- Кўрик танловдан асосий мақсад оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашдан иборат.

Танлов жараёнларида иштирокчиларнинг ташаббускорлиги, жамият ҳаётидаги янгиланишлардан хабардорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, миллий ва умуминсоний қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, ёш авлодда маънавият, маданият, маърифатни янада юксалтириш орқали оилада баркамол авлодни шакллантиришда ибратли ҳаётий тажрибага эга эканлигига эътибор қаратилди.

Танлов шартларига кўра 1-ўрин тумандаги “Тошкент " МФЙда истиқомат қилувчи Арзиқулова Зарифа , 2-ўрин тумандаги “Янги ҳаёт ” МФЙда яшовчи Садбархон Қурбонова, 3-ўрин “Янги Тошкент” МФЙда яшовчи Шерқўзиева Гулзодага берилди.Ғолиблар фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Муяссар Пардаева,

жамоатчи мухбир


Report Page