Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди


Тиббий кўрикдан асосий мақсад аҳоли орасида сурункали ноинфекцион касалликларни эрта аниқлаш, турли хавф омилларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлардан иборат.

Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг 15 дан ортиқ малакали шифокорлари тиббиётнинг 15 та йўналиши бўйича аҳоли соғлиғини чуқур кўрикдан ўтказишди.

Беморларга замонавий УЗИ ва ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллардан ўтказиш учун ихтисослашган тез тиббий ёрдам машиналари жалб қилиниб, жами 46759 нафар фуқаролар, шундан 6763 нафар сурункали юқумсиз бўлмаган касалликлар аниқланди, шулардан: 1784 та қон томир касаллиги, 669 та эндокрин касаллик, 832 та нафас олиш аъзолари касаллиги, 476 та кўз касалликлари, 426 та онкологик касаликдан азият чекувчи беморлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Улардан 52 нафари вилоят шифохонасига, 1627 нафари туман тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ёткизилди. 

Бундан ташқари аҳоли орасида спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, хусусан таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилмасликни, бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётга айлантириш зарурлиги бўйича ташвиқот ишлари доимий олиб борилмоқда.

Report Page