Байрам тухфаси:Оқолтин туманида 160 ўринга мўлжалланган "Little boy" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Оқолтин тумани "А.Навоий" маҳалласи ҳудудида 160 ўринга мўлжалланган "Little boy" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Барча қулайликларга эга бўлган ушбу таълим ташкилотида малакали мутахассисларни ишга жалб қилган ҳолда рус тили, инглиз тили, мусиқа ва тасвирий санъат ҳамда жисмоний тарбия тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.
Айни пайтда туманда 10 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва 14 та оилавий нодавлат боғчалари фаолият юритмоқда. Туманда 3-7 ёшли болалар сони 3071 нафарни ташкил этади. Шундан 2378 нафари боғчаларда тарбияланмоқда.