Оқолтин туманида "Ёшлар фестивали" доирасида "Спорт-менинг ҳаётим" лойиҳаси амалга оширилди.

Оқолтин туманида "Ёшлар фестивали" доирасида "Спорт-менинг ҳаётим" лойиҳаси амалга оширилди.


Оқолтин туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларни ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида "Ёшлар фестивали" доирасида "Спорт-менинг ҳаётим" лойиҳаси доирасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида ёшлар спортнинг шахмат, шашка, ҳамда Workout турларида ўзаро беллашдилар.

Оқолтин туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими

Report Page