Оқолтинда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

Оқолтинда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди


Халқимизнинг энг яхши фазилатлари хусусида гап кетганда, ота-боболаримизнинг меҳнаткашлиги ва миришкорлиги, ер илми ҳадисини олганликлари алоҳида эътироф этилиши бежиз эмас.

Айнан қишлоқ хўжалиги соҳасида Оқолтинда ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, деҳқончиликнинг муҳим қадрият ва анъаналари асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланиб келмоқда.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишида ҳаётга татбиқ этилаётган янги-янги ташаббуслар, машаққатли ва шарафли меҳнат мужассамдир.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги тармоқлари истиқболини таъминлаш, хусусан, пахта ва ғалладан юқори самарадорликка эришиш борасида сифат жиҳатдан янги босқичга қадам қўйди. 

Ўз навбатида ризқ-рўзимиз манбаи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи уста бободеҳқонларимизга юксак ҳурмат кўрсатиш, ҳамиша сидқидилдан қилинган меҳнатларини эъзозлаш халқимизнинг энг эзгу фазилатлари сирасига киради.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди. 

Шунингдек эл ардоғидаги санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳосил байрами қатнашчиларига завқ-шавқ улашди.

Report Page