22

22


Жорий йилнинг 2 декабрь куни Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 22 ноябрь 208-сонли баённомаси қарори ижросини таъминлаш мақсадида Оқолтин туманида “Ўзбекистон ёшлар форуми -2021” хафталиги ўтказилди. Тадбирда 500 дан ортиқ ёшлар турли йўналишлар кесимида иштирок этишди.

Жумладан:

-тадбирда Ўзбекистон Давлат байроғи ўрнатилган автомашиналар кортежи махаллалар бўйлаб айланиб ахолига янада кўтаринки рух бахш этди.

- “Сен ёлғиз эмассан” шиори остида хайрия форуми, ушбу форумда имконияти чекланган ёшлар ўртасида хар хил қизиқарли тренинглар ва психологик сухбатлар амалга оширилди.

-ишсиз ёшлар учун бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси ташкил этилди.

-ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида миллий гвардия ходимларининг махсус жанговор чиқишлари ва харбий қурол-аслахалар кўргазмаси ташкил этилди.

-президентимиз томонидан илгани сурилган 5 та мухим ташаббус доирасидаги мусиқа ва санат йўналишига қизиқиши бўлган ёшларимизнинг бадиий чиқишлари, спортчи ёшларимизнинг стол тенниси, волейбол, шахмат-шашка, соғлом хаёт учун 5000 қадам, веломарафон, югуриш марафони, миллий халқ ўйинлари, учинчи ташаббус доирасида туман IT маркази томонидан робототехника ва компютер жихозлари кўргазмаси ва тўртинчи ташаббус доирасида китобхон ёшларимиз учун бадиий китоблар ярмаркаси билан бир қаторда китобхонлик танлови ўтказилди.

-тадбир давомида истедодли ёшлар томонидан бадиий сахнавий кўринишлар ва консерт дастури намойиш этилди. Тадбирда фаол иштирок этган ёшларимиз эсдалик совғалар билан тақдирландилар.


Report Page