ТАКОМИЛЛАШИШ САРИ

ТАКОМИЛЛАШИШ САРИ


2017 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси статистика бўйича давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида” ги ПҚ-3165 сонли қарори имзоланди.

Ҳужжатга кўра, давлат статистика қўмитасининг янги ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппарати ва ҳудадлардаги бўлинмаларининг тузилмаси тасдиқланган. Шунингдек, 2017-2021 йиллардаги ишининг устувор йўналиши белгиланган.

2017-2021 йилларда статистика фаолиятни ташкиллаштириш самарадорлигини ошириш, статистик ахборот сифатини ва уни тарқатиш тизимини яхшлаш бўйича чора-тадбирлар дастури маъқулланди.

Идора зиммасига статистик ҳисоботларни қабул қилишда статистик маълумотларни чуқур таҳлил қилиш, улардаги номутаносибликларни аниқлаш ва уларни хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда тезкор бартараф этишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этиш вазифаси юклатилган.

Давлат статистика қўмитасининг расмий веб сайтига бўлган талаблар алоҳида белгилаб қўйилган. Уни фойдаланиш осонлиги, статистик маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлиги юзасидан қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Ўша ерда керакли маълумотлар, таҳлилий материаллар, турли кесимларда маълумотлар визуализайияси, фойдаланувчилар билан “онлайн маслаҳатчи” режимида тезкор мулоқат ўтказиш бўлими ўрин олмоғи керак. Шунингдек, статистик маълумотлар ва мамлакатимиз ҳақидаги бошқа маълумотларни хорижий наширларда жойлаштириш учун етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан ҳамкорлик кенгайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори макроиқтисодий барқарорлик кўрсаткичлар ва иқтисодий ўсиш сифатларини кузатиб бориш учун ахборот асосини мустаҳкамлаш, ахборотларни тақдим этишнинг замонавий шаклларни жорий этиш, шунингдек мамлактда олиб бориладиган ислохатлар тўғрисида республика аҳолисига ва дунё ҳамжамиятига холис ахборотларни етказиш бўйича қўйилган яна бир қадам ҳисобланади.

Оқолтин туман статистика бўлими                                               

Report Page