Кураш бўйича “Ҳоким кубоги” беллашувлари ўтказилди

Кураш бўйича “Ҳоким кубоги” беллашувлари ўтказилди


Оқолтин туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида Оқолтин тумани ҳокими кубоги учун 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида очиқ турнир беллашувлари бўлиб ўтди.

 

Юқори савияда ташкил этилган турнирда полвонлар 30, 33, 36, 40, 44 кг. вазн тоифаларида иштирок этди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган беллашувларнинг сўнгги натижаларига кўра, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллашди.

30 кг. – Ғуломжонов Авазбек

33 кг. – Ўролов Достон

36 кг. – Ўразов Нодир

40 кг. – Тоғаев Самандар

44 кг. – Одилов Сардор

Кучли учликдан жой олган курашчилар турнир ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Report Page