"Аҳиллик" маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди

"Аҳиллик" маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди


Туманимизда маҳалла ободлиги йўлида қатор ижобий ишлар бажарилиб келинмоқда. Жумладан, бугун "Аҳиллик” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилиши, у ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди. Очилиш маросимида Оқолтин туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди. 

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ўлмас Мамадаминов сўзга чиқиб, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига берилаётган эътибор халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани, хусусан вилоятимизда 236 та фуқаролар йиғинлари томонидан аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда маҳаллаларимиз тараққиётининг турли соҳаларини қамраб олган ҳолда уларни комплекс ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ишлар бажарилаётганлигини, жумладан бугун фойдаланишга топширилган маҳалла биноси халққа хизмат қилиши, ходимларга қулай шароит яратилганлигини таъкидлаб ўтиб, табрик сифатида компютер жамланмасини совға қилиди.

Замонавий кўринишда бунёд этилган мазкур бинода аҳоли учун кутубхона, маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари учун ҳамда профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминланган.

Оқолтин туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page