"Кексалар учун туризим ойлиги" доирасида бир гуруҳ нуронилар учун Ховос туманидаги тарихий қадамжоларга саёҳат ташкил этилди

"Кексалар учун туризим ойлиги" доирасида бир гуруҳ нуронилар учун Ховос туманидаги тарихий қадамжоларга саёҳат ташкил этилди


Ховос тумани юртимизнинг энг қадимий ва бой тарихга эга гўшаларидан биридир. Буни тарихий ёзма манбалар, шунингдек, Кўҳна Ховос шаҳри ўрнида олиб борилган археологик тадқиқотлар ҳам исботламоқда.

Бугунги кунгача олиб борилган тадқиқотлар натижасига асосан, Кўҳна Ховос камида 2500 ёшда эканлиги эътироф этилмоқда.

Ҳозиргача сақланиб қолган ва биз "Ховос тепалиги" деб атаётган тарихий-археологик объект Кўҳна Ховос қалъасининг бир қисми ҳисобланади.

Шунингдек саёҳат давомида нуронийлар Саду Саид жомъе масжиди, Бобо Жобир ҳамда Биби Хатича она қабрларини зиёрат қилдилар.


Report Page