Оқолтинга кўчат етиштиришда бой тажрибага эга бўлган Фарғона вилоятидан 15 минг туп дарахт кўчатлари олиб келинди

Оқолтинга кўчат етиштиришда бой тажрибага эга бўлган Фарғона вилоятидан 15 минг туп дарахт кўчатлари олиб келинди


Айни кунларда юртимизда яшил ҳудудларни янада кенгайтириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2-ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Оқолтин туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида манзарали, мевали дарахт, бута ва тут кўчатларини экиш ҳамда талаб этиладиган кўчатларни белгиланган тизим асосида жойларга етказиб бериш чоралари белгилаб олинди.

Хусусан, туманда қарийб 2 миллион тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатларни экиш белгиланган бўлиб, ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқган ҳолда каштан, катальпа, шумтол, қайрағоч, павлония,терак, чинор, тут, жийда ва бошқа дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

“Долзарб 40 кунлик” эълон қилингандан буён тумандаги ташкилот-корхона ва муассасалар, фермер хўжаликлари дала майдонлари четига ҳамда аҳоли хонадонларида 100 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек кўчат етиштириш борасида бой тажрибага эга бўлган Фарғона вилоятидан 15 минг туп дарахт кўчатлари олиб келиниб, ҳудудларга тарқатилмоқда.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page