Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш такомиллашмоқда

Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш такомиллашмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республикамизнинг барча туманларида юриик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди. Жумладан Оқолтин туманида ҳам Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз фаолиятини бошлади.

 Марказниг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: 1. Тумандаги бюджетдан молиялаштирилувчи 11 та давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини ҳуқуқий жихатдан таъминлаш; 2. Ташкилотларга сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш 3. Ташкилот ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш; 4. Қарорда рўйхати кўрсатилган бюджет ташкилотларининг мулкий хамда бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилишни таъминлаш; 5. Улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ва ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

           Юридик хизмат кўрсатиш марказида ҳозирги кунда марказ бошлиғи ҳамда икки нафар бош юрисконсульт фаолият юритиб келмоқда. Марказ ташкил этилганлигига кўп вақт бўлмаганлигига қарамай, марказ ходимлари бириктирилган ташкилотларда бир неча маротаба тадбирлар ташкил этиб, уларга марказ фаолияти ва “E-huquqshunos” электрон тизими, шунингдек, Республикамизда янги қабул қилинаётган қонунчилик хужжатлари бўйича тарғибот ишларини амалга ошириб келмоқда. Бундан ташқари, марказ ходимлари томонидан ташкилотлар томонидан қабул қилинаётган норматив тусдаги ҳужжатлар юридик экспертизадан ўтказилиб, қонунчиликка мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида юридик хулосалар бериб келинмоқда.

           Юридик марказларнинг ташкил этилиши том маънода, давлат бюджет ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширирш, улар томонидан норматив тусдаги хужжатларнинг ҳар томонлама қонуний ва пухта бўлишини таъминлаш, шунингдек, коррупция ва непотизм ҳолатларини бартараф этиш билан бир қаторда нафақат туманлардаги давлат органлари ва ташкилотлар ҳодимларининг ҳуқуқий онг ва хуқуқий маданиятини оширишда, балки жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириршда хам асосий омиллардан бирига айланиб бормоқда.

Оқолтин тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази Кўркам Диёр МФЙ Қурувчилар кўчаси 1 уйда жойлашган бўлиб, соат 9:00дан 18:00гача давлат органлари ва ташкилотларига ҳуқуқий жиҳатдан кўмак бериб келмоқда.

Report Page