Оқолтин туманида «Менинг овозим – менинг тақдирим» шиори остида сайлов тарғиботи ўтказилди

Оқолтин туманида «Менинг овозим – менинг тақдирим» шиори остида сайлов тарғиботи ўтказилди


2021 йил 24 октябрь куни Республикамизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, фуқаролик позицияси ушбу сайлов жараёнларида яна бир бор намоён бўлади.

 «Менинг овозим – менинг тақдирим» шиори остида сайлов тарғиботи туман Адлия бўлими, Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин туман бўлинмаси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Оқолтин туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу тарғибот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини, сайлов қонунчилигидан хабардорлигини ошириш, электорал маданиятини юксалтириш мақсадига қаратилганлиги билан аҳиятлидир.

Тадбир Оқолтин туманнинг “Аҳиллик”, “Андижон”, “Бўстон” ва “Тошкент” маҳаллаларида тарғибот гуруҳи томонидан Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормалар, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайловларда иштирок этишлари учун яратилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Мамлакат Президенти сайловининг муҳим аҳамияти шундаки, унинг натижасида давлат раҳбари сайланибгина қолмай, балки, жамият аъзоларининг хоҳиш-истаклари, кайфияти, давлат сиёсатига реал муносабати намоён бўлади. Бу жараёнда ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, сайловда фаол иштирок этиши лозим, – дейди туман Адлия бўлими бошлиғи, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Хокимбек Эркабоев.

2021 йилги президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикаси “Сайлов кодекси” асосида ўтади. “Сайлов тарғиботи ҳафталиги“ доирасида кўчабай, маҳаллабай учрашувлар ташкил этиш орқали аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш, сайловда фаол иштирок этишга чорлаш асосий мақсадимиздир, – дейди Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин туман бўлинмаси раҳбари Нуриддин Юлдашев. 

Тадбир давомида сайлов қонунчилигига доир тарғибот материаллари тарқатилди. “Сайлов тарғиботи ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар туман бўйлаб давом этади.

Нуриддин Юлдашев

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин туман бўлинмаси раҳбари

Report Page