Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган "Сардоба фожиаси сабабли уйи талафот кўрганлигини, бошқалар каби таъмир учун 40 млн. сўм маблағ ололмаяпман" мазмунидаги тарқалган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган "Сардоба фожиаси сабабли уйи талафот кўрганлигини, бошқалар каби таъмир учун 40 млн. сўм маблағ ололмаяпман" мазмунидаги тарқалган хабар юзасидан


 Фуқаро Хакимова Феруза Гулмуротовна Оқолтин тумани, Саҳоват маҳалласи, Зиёкор кўчаси 17-уй, 2-хонадонда истиқомат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғинида кам таъминланган оилалар рўйхатида туради. Давлат томонидан моддий ёрдам нафақаси мунтазам олиб келади.Бундан ташқари фуқаро Ф.Хакимова Саҳоват маҳалласидан доимий ижтимоий кўмак ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб келган. Фуқарога маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотлари эхсон сифатида доимий берилиб келинмоқда. Тадбиркорлар томонидан бир неча маротаба эхсонлар тарқатилган. Фуқаро ҳозирги кунда фарзандларига моддий ёрдам нафақасини олиб келмоқда.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ 6038-сонли ҳамда 2020 йил 26-август кунидаги ПҚ-4815-сонли Қарорини инобатга олган холда фуқарога “Темир дафтар”га киритилганлиги сабабли давлат томонидан моддий ёрдам пуллари ва 16 ёшга тўлмаган болалари учун 500 минг сўмдан пул маблағлари олган.

Фуқаро Ф.Хакимовани ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинганлиги инобатга олиниб хотин-қизлар томонидан тикувчилик билан шуғилланиши учун имтиёзли 10 млн сўм кредит маблағлари ажратилган. 2020 йил 1 май Сардоба сув тошқинда фуқаро Хакимова Феруза Гулмуродовнанинг яшаш хонадонининг падвал қисмига сув кирган яшаш хонадонига зарар етмаган. Сирдарё вилояти Қурилиши сохаси мутахассислари томонидан хонадонга яроқли деб хулоса берилган.

Фуқаро Хакимова Феруза истиқомат қилаётган кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қурилиш ишлари якунланган.

Бундан ташқари фуқаронинг яшаш хонадонинг пол қисмларини алмаштирилиб ички қисмлари тўлиқ қайта таъмирланган.

Фуқаро Хакимова Ферузанинг ҳозирги вақтда ишсизлигини инобатга олган холда бир неча маротаба иш таклиф қилинганлигига қарамасдан фуқаро ишлашдан бош тортган.

Оқолтин туман маҳалла ва олиани қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page