Ижтимоий тармоқлар орқали “Сардоба тошқинидан жабр кўрган оила вакиласининг мурожаати” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқлар орқали “Сардоба тошқинидан жабр кўрган оила вакиласининг мурожаати” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан


2020 йил 1 май Сардоба сув тошқинда фуқаро Хакимова Феруза Гулмуродовнанинг яшаш хонадонининг падвал қисмига сув кирган яшаш хонадонига зарар етмаган. Сирдарё вилояти Қурилиши сохаси мутахассислари томонидан хонадонга яроқли деб хулоса берилган. Фуқаро Хакимова Феруза истиқомат қилаётган кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қурилиш ишлари якунланган. Бундан ташқари фуқаронинг яшаш хонадонинг пол қисмларини алмаштирилиб ички қисмлари тўлиқ қайта таъмирланган.

Фуқаро Хакимова Ферузанинг ҳозирги вақтда ишсизлигини инобатга олган холда бир неча маротаба иш таклиф қилинганлигига қарамасдан фуқаро ишлашдан бош тортган.

Фуқаро Хакимова Ферузанинг отаси Хакимов Гулмурод Аҳиллик маҳалласида доимий истиқомат қилади. Хакимов Гулмуроднинг яшаш хонадони Сардоба сув тошқинида қисман (молхона, тандирхона) зарар кўрган. Ишчи гуруҳ томонидан унинг яшаш хонадони талофат кўрмаган деб топилган, шу сабабли 40 млн сўм ва маиший техника воситалари учун сертификат ажратиш рад этилган. Қисман зарарни қоплаш учун туман ҳокимлиги томонидан 500 кг цемент, 20 дона шифер берилган.

Оқолтин туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page