Халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгашининг VI чақириқ эллик учининчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгашининг VI чақириқ эллик учининчи сессияси бўлиб ўтди.


Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари, муассасалар, корхоналар раҳбарлари, фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар, участка сайлов комиссияларига номзодлар ва кун тартибига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Дилмурод Фазилов  олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масалада, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 16 та участкада сайлов ўтказувчи комиссияси - раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолигига 236 нафар номзодлар тавсия этилди.

Ҳар бир участка сайлов комиссиясига тавсия этилган номзодлар бирма-бир муҳокама қилиниб, сессия иштирокчилари ва тегишли мутасаддиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Report Page