Мустақиллик байрами арафасида "Тошкент" маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди

Мустақиллик байрами арафасида "Тошкент" маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди


Туманимизда маҳалла ободлиги йўлида қатор ижобий ишлар бажарилиб келинмоқда. Жумладан, бугун "Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилиши, у ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди. Очилиш маросимида Оқолтин туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Дилмурод Фазилов чиқиб, маҳалла аҳлига ўз эзгу тилакларини билдирди ҳамда қўшалоқ байрам билан барча йиғилганларни табриклаб ўтди.

Замонавий кўринишда бунёд этилган мазкур бинода аҳоли учун кутубхона, маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари учун ҳамда профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминланган.

Шунингдек тадбирда иштирок этиган вилоят ҳокими ўринбосари Ўлмас Мамадаминов Мустақиллигимиз ва истиқлолимиз ислоҳотлари сифатида республикамизда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига берилаётган эътибор халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани, хусусан вилоятимизда 236 та фуқаролар йиғинлари томонидан аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда маҳаллаларимиз тараққиётининг турли соҳаларини қамраб олган ҳолда уларни комплекс ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ишлар бажарилаётганлигини, жумладан бугун фойдаланишга топширилаётган маҳалла биноси халққа хизмат қилиши, ходимларга қулай шароит яратилганлигини таъкидлаб ўтиб, байрамона табрик сифатида компютер жамланмасини совға қилиди.

Оқолтин туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page