Оқолтин туманида хизмат фаолиятини олиб бораётган профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Оқолтин туманида хизмат фаолиятини олиб бораётган профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказилди


Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташрифи чоғида ички ишлар ходимлари, хусусан, профилактика инспекторларининг иш самарадорлигини янада ошириш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида тўҳталган эдилар.

Шу муносабат билан, Президентимизнинг мазкур топшириқлари бўйича жорий йилнинг Оқолтин тумани ҳокими Д.Фазилов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ж.Шерқулов туманда фаолият юритиб келаётган профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда, профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга муносиб хизмат ва дам олиш шароитларини яратиш, маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот сўнггида профилактика инспекторлари томонидан ўз ҳудудларини янада ривожлантиришга қаратилган фикрлар билдирилди ва профилактика инспекторлари халқимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги, фуқароларнинг осойишталиги учун тиним билмай ишлашларини таъкидлашди.

Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page