Қабул муаммо ва ечим. Сектор раҳбарларининг фуқаролар мурожаатлари юзасидан қабули бўлиб ўтди

Қабул муаммо ва ечим. Сектор раҳбарларининг фуқаролар мурожаатлари юзасидан қабули бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 23 июль куни Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида  одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклиги таъкидлаб ўтилган эди. Унга кўра вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг қабули бўлиб ўтди. Туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда мутасадди раҳбарлар фуқаролар томонидан турли масалалардаги мурожаатини тингланди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан 40 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлса, шулардан 14 таси жойида ҳал этилиб, қолган муддат ва маблағ талаб этиладиган мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати    

Report Page