ᅠᅠ

ᅠᅠ

Marhamah Study

TikTok: МУВАФФАҚИЯТ ТАРИХИ!
TikTok–қисқа видеолар томоша қилувчи хизмат бўлиб. Смартфондан фойдаланувчиларнинг аксариятига мавжуд ва жуда оммалашган иловадир. Таҳлилчиларнинг фикрига бўйича TikTok қуйидаги сабабларга кўра қисқа муддат ичида жуда оммалашиб кетди.
Юклаб олишни осонлиги;
Тезда рўйхатдан ўтиш мумкинлиги;
Фойдаланишдаги оддийлик;
Машҳур шахслар ва уларнинг мухлислари орасида оммалашганлиги;
Қийин бўлмаган қоидалар;
Видео клипларнинг хилма-хиллиги.
Яратилиш тарихи
TikTok ByteDance (Beijing ByteDance Technology Co) интернет-компания томонидан Douyin (Доуинь) номи остида Хитойда яратилган. ByteDance интернет-компанияси ва TikTok иловасининг асосчиси Хитойлик тадбиркор Чжан Иминг ҳисобланади. Хитойликлар бу иловадан 2016 йилнинг сентябрь ойидан фойдаланишни бошлашган. «Дунё» миқёсида эса иловадан фойдаланиш 2018 йилдан бошланган.
 Чжан Иминг
TikTok иловасининг асосчиси Чжан Иминг1983 йил Хитой пойтахти Пекиндан тахминан икки минг километр узоқда жойлашган Фуцзянь вилоятида туғилган. Чжаннинг ота- онаси давлат идораларида хизмат қилишган. Чжан 2005 йил Тяньцзин университетини микроэлектроника ва дастурлаш мутахассислиги бўйича тугатган.
Чжан университетни тугатиб дастурчи бўлиб ишга киради. Тиришқоқлиги сабабли бир йилдан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланди. Кейинчалик Чжан бир оз вақт Microsoft компаниясида хизмат қилган. У ўзининг биринчи Toutiao (Тоутя) иловасини 2012 йил яратди. Кейинчалик TikTok иловасини яратди. Хитойда бу илова ҳозиргача Douyin (Доуинь) номи билан фаолият олиб бормоқда.
Чжан аввалида ўзи яратган TikTok иловасидаги видео клипларни фақат томоша қилар эди, бир оз вақтдан сўнг у ўзи ҳам видео клиплар жойлаштирадиган бўлди, шунингдек компаниянинг барча ходимларига иловага видео жойлаштириш мажбур этилди.
TikTok иловасини ривожланиши.
TikTok босқичма-босқич ривожланди. 2017 йилдан бошлаб иловадан iOS ва Android учун Хитойдан ташқарида фойдаланиш мумкин бўлди. 2018 йилнинг ёзида Musical.ly компанияси билан қўшилгандан кейин TikTok иловаси АҚШ ҳудудида ҳам ишга туширилди. Ҳозирги вақтда TikTok иловасидан дунёни аксарият давлатларида фойдаланилади.
TikTok иловасининг офислари:
Американинг– Нью-Йорк, Лос-Анджелес;
Европанинг – Лондон, Париж, Берлин;
Осиёнинг – Дубай, Мумбаи, Сингапур, Джакарта, Сеул, Токио ва бошқа шаҳарларида фаолият олиб бормоқда
2018 йил TikTok дунёнинг 150 дан ошиқ ҳудудида 75 хил тилда тарқаган.
ТикТок географияси.
Ҳозирги вақтда ТикТок иловасидан бир миллиард нафардан кўп одам фойдаланади. Айниқса Хитойда жуда кенг тарқалган, бу давлатда 150 миллиондан кўп фойдаланувчи бор. Шунингдек Туркия, Россия, Мексика, Бразилия, Пакистон, Саудия Арабистони, Франция, Германия, Миср, Италия, Англия, Испания ва Польшада кенг тарқалган. Бу давлатларнинг ҳар бирида TikTok мижозларини сони 5 миллиондан кўп.
Маълумотларга кўра TikTok иловасидан фойдаланувчиларнинг 41 фоизи 16 ёшдан –25 ёшгача бўлган инсонлар ҳисобланади. Хитойда эса TikTok иловасидан асосан 25 ёшдан 44 ёшгача бўлган инсонлар фойдаланади.
2018 йилнинг биринчи яримида TikTok Apple App Store да энг кўп юклаб олинадиган илова бўлган.
TikTok тақиқланган давлатлар.
TikTok иловасидан Хитойда тўлиқ фойдаланиш учун қисман тақиқ ўрнатилган. Шунингдек баъзи давлатларда TikTok иловасидан фойдаланиш учун тўла ёки қисман тақиқ ўрнатилган.
Хусусан 2018 йил июль ойида Индонезия давлатида «беҳаё ва порнографик» видеоларни тарқалишини олдини олиш мақсадида TikTok иловаси блокланди. Аммо, бир ҳафтадан кейин дастурчилар 18 ёшдан ошмаган фойдаланувчилар учун баъзи чекловлар ўрнатганидан сўнг илова яна ишга туширилди.
 2020 йил Ҳиндистон ҳукумати TikTok иловасини «хавфли» ҳисоблаб тақиқ ўрнатди.
2019 йил АҚШ армиясидан маълумотлар тарқаб кетиши хавфи борлиги сабабли ҳарбийлар учун TikTok иловасидан фойдаланиш тақиқланди. 2020 йил январь ойида АҚШ давлат департаменти ва Ички хавфсизлик вазирлиги ходимларига ҳам иловадан фойдаланиш тақиқланди. 2020 йилнинг июль ойида Financial Times нашрини берган маълумотига кўра АҚШ ҳукумати ўз фуқароларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида TikTok иловасини қора рўйхатга киритишни режалаштирган.
2020 йилнинг июль ойида АҚШ президенти Дональд Трамп агар Microsoft ёки бошқа бир компания TikTok иловасини сотиб олмаса 15 сентябрьдан кейин илова фаолияти АҚШ ҳудудида тақиқланади деб баёнот берди. 2020 август ойида АҚШ Конгрессининг юқори палатаси давлат органларида TikTok иловасидан фойдаланишни тақиқловчи норматив ҳужжат қабул қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп TikTok эгаси бўлган ByteDance компанияси билан ҳамкорлик қилишни тақиқловчи фармон имзолади. Бунга жавобан ByteDance компанияси президент фармонига нисбатан Калифорниянинг Жанубий округи судига мурожаат қилишини билдирди.
2020 йилнинг июль-август ойларида Microsoft корпорацияси TikTok иловасини сотиб олиш бўйича ByteDance компанияси билан музокаралар олиб борди.
 2020 йил 18 август куни Oracle компанияси TikTok иловасини сотиб олиш бўйича ByteDance компанияси билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълум бўлди. 13 сентябрь куни ByteDance компанияси TikTok иловасини Oracle компаниясига сотишини эълон қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу битимга розилик билдирди, аммо, Oracle компанияси таълим жамғармасига 5 миллиард доллар хайрия қилиш шартлигини билдирди.
21 сентябрь куни шартнома бўйича АҚШда TikTok Global компанияси фаолият олиб бориши ҳақида маълумот берилди..
Тақиқларга қарамасдан TikTok иловаси ҳозирги вақтда ҳам ўз фаолиятини бўшаштирмаган.
Қўшимча маълумотлар
Чжан Иминг бой, ақлли ва камтар инсон У ҳақида маълумотлар жуда кам, ҳаттоки Википедия саҳифаларида у ҳақида алоҳида мақола йўқ. У омма олдида гапиришни ёқтирмайди, журналистлар билан камдан-кам мулоқот қилади. Шундай бўлишига қарамасдан у ҳақида қуйидагилар маълум.
·  Хитойдаги энг бой 10 нафар инсонларнинг бири;
·  Forbes нашрини рўйхатининг 70 поғонасини эгаллаган;
·  Машҳур инсонлар ҳаёти билан қизиқади, кўп ўқийди;
·  Коллежда ўқиш вақтида компьютерларни таъмирлаб пул ишлаган;
·  Университетда ўқиш вақтида бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган;
·  Чжан раҳбарлик қиладиган ByteDance сматфон ишлаб чиқаради.
·  Forbes нашрини берган маълумотига кўра Чжан Имингнинг шахсий бойлиги 16,2 миллиард долларга тенг.
TikTok иловаси ҳақида фикрлар.
Шуни таъкидлаш керакки, катта ёшдаги инсонларнинг аксарияти, TikTok бемаъни, бекорчи, фойдасиз, фаҳш видеоларга тўлиб кетган деб ҳисоблашади. Албатта, бу фикрда жон бор. Ёшларнинг TikTok иловасига қизиқишини, ундан фойдаланишларини ҳисобга олиб, TikTok иловасида намойиш қилинадиган видеоларни фойдали, ибратли, қизиқарли контент билан ўзгартириш ва бойитиш керак.
Лекин, тан олиш керакки тик-токчиларда катта потенциал борга ўхшайди. Улар камера қаршисида туриш, атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилиш, образга кириш, пластика борасида анчагина маҳоратга эгалар. Шу маҳоратни фойдали, ибратли ва қизиқарли мавзуларга йўналтириш керак холос.
Манба: www.youtube.com

Report Page