Тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш маъмурий жарима солишга сабаб бўлади
👉 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
👉 мусиқа чалиш;
👉 товуш сигналлари бериш;
👉 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
👉 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️
❗️фуқароларга 81 666 сўм, мансабдор шахсларга эса 122 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.