Ижтимоий тармоқлар орқали “Кўркам диёр” маҳалласи “Гулчамбар” қишлоғи аҳолиси томонидан юборилган табиий газ ва йўл таъмири билан боғлиқ муаммолар юзасидан

Ижтимоий тармоқлар орқали “Кўркам диёр” маҳалласи “Гулчамбар” қишлоғи аҳолиси томонидан юборилган табиий газ ва йўл таъмири билан боғлиқ муаммолар юзасидан


Оқолтин тумани “Кўркам диёр” маҳалласи “Гулчамбар” қишлоғида 105 та хонадонда  142 та оила истиқомат қилиб, аҳолиси сони 645 нафарни ташкил этади.

2019 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида “Кўркам диёр” маҳалласи  меъморий қиёфасини тубдан яхшилаш, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ишлари олиб борилган. Жумладан маҳалланинг “Гулчамбар” қишлоғини марказ билан боғловчи 4,6 км ҳамда 1,9 км ички йўлларига қум шағал аралашмаси ётқизилиб, 452 м ички асфальт қопламали йўлни жорий қайта таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Фото: Оқолтин ТЙФУК
Фото: Оқолтин ТЙФУК
Фото: Оқолтин ТЙФУК
Фото: Оқолтин ТЙФУК
Фото: Оқолтин ТЙФУК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 7-июлдаги ПҚ-2367-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика комиссиясининг кенгайтирилган селектор йиғилиши 2015-йил № 26-сонли баёни ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2015-йил 3-августдаги № 203-сонли қарори ва туман ҳокимининг 2015-йил 5-майдаги № 287-сонли қарорларига асосан, куз-қиш мавсумида табиий газ босимини етказиб бера олмаслигини маълум қилган ҳолда, ёқилғининг бошқа турлари захирасини яратиш тўғрисида, “Кўркам диёр” маҳалласи Гулчамбар қишлоғи «Ғалаба» ГТС дан (газ таксимлаш станцияси)дан 25 км узоқликда бўлганлиги ҳамда табиий газ босимининг етиб бориши ва танқислиги кузатилган бўлиб, қишлоқ суюлтирилган газ билан таъминланиб келмокда. Ҳудудда 151 та суюлтирилган газ истеъмолчиси бўлиб 218 дона яъни 142% тўлиқ маиший газ баллонлар билан  таъминланган.  Тасдиқланган режа асосида хар ойда айланма тарзда узлуксиз суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали мазкур баёнот бўйича ҳокимлик ахборот хизмати томонидан ёлғон маълумот берилганлиги тўғрисида нохолис ахборотлар тарқатилганлиги боис, мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Кўркам диёр маҳалласи Гулчамбар қишлоғи аҳолиси билан суҳбат олиб борилди. Мулоқот давомида масъуллар томонидан фуқароларга мавжуд муаммолар юзасидан амалга оширилган ҳамда келгусида бажарилиши режалаштирилган ишлар юзасидан батафсил маълумот бериб ўтилди.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page