Оқолтин туманида 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар бўйича туман ИИБ бошлиғи Ж.М.Шерқулов ахборот берди

Оқолтин туманида 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар бўйича туман ИИБ бошлиғи Ж.М.Шерқулов ахборот берди


Туманда 2021 йилнинг 6 ойи давомида содир этилган жиноятларнинг умумий сони 70 тани ташкил этмоқда. Содир этилган жиноятларни таҳлил этадиган бўлсак:

жиноят қидирув йўналишида содир этилган жиноятлар 35 та;

олдини олиниши лозим бўлган жиноятлар 34 та;

аниқаниқланиши лозим бўлган жиноятлар 36 та;

қўшимча жиноятлар 29 тани ташкил этади. 

Ўтган давр мобайнида туманда ўғирлик жинояти 4 та содир этилган бўлса, 2020 йилнинг шу даврига 8 тани ташкил этган бўлиб, ушбу жиноят тури 6 тага камайган бўлсада, содир этилган ўғирлик жиноятлари фуқароларнинг ўзлари мол-мулкларига бепарволик билан қаровсиз қолдираётганлиги оқибатида жиноятчиларнинг қурбонларига айланиб қолаётганлиги сабаб бўлмоқда. "Обод ва ҳавфсиз маҳалла” тамойили асосида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тумандаги 4 та Янги давр, Кўркам диёр, А.Навоий ва Саховат маҳалла фуқаролар йиғинларининг асосий кириш ва чиқиш жойлари ҳамда аҳоли гавжум бўлган жамоат жойларига 33 видеокузатув камералари ўрнатилганлиги юзасидан фуқароларга профилактика тушунтириш ишлари олиб борилди.

 Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида хар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга тезкорликда муносабат билдириш мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида 13 та туну-кун, узлуксиз ишлайдиган таянч пунктлари ташкил этилди ва уларда маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда хизмат олиб боришлари ташкил этилди.

Бунинг натижасида маҳаллалардаги ижтимоий криминоген вазиятдан тўлиқ хабардор бўлган ҳолда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга эришилмоқда.

Ҳар бир профилактика (катта) инспекторлари фуқаролар билан хушмуомала, ҳар қандай муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ҳаракат қилиши, ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқ билан манзилли мулоқот қилиш, хонадонма-хонадон кириб бориш, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида ҳудудда истиқомат қилувчи шахслар билан мунтазам равишда суҳбатлар олиб борилмоқда.

Оқолтин туман ИИБ



Report Page